Қашқадарёда мудҳиш автоҳалокат содир бўлди. Қурбонлар бор…

0

 

Автоҳалокат шу йил 2 ноябр куни кундуз соат тахминан 11: 50 да Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги «Еттитом-Қарши» ҳамда катта айланма йўллари кесишган жойда содир бўлди. Шу ерда «Газ-32» ва «Gentra» автомашиналари тўқнашиб кетди. Оқибатда «Газ-32» маршруткаси ҳайдовчиси ва яна 9 нафар йўловчи, енгил автомобил ҳайдовчиси, салонидаги икки йўловчи турли даражада тан жароҳатлари олди. Афсуски, врачларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, маршрутка ҳайдовчиси касалхонада оламдан ўтди. Олти йўловчининг аҳволи жуда оғир экани ҳақида маълумот берилган.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here