РОССИЯДА СУНЪИЙ ГЎШТ ИШЛАБ ЧИҚАРА БОШЛАШДИ…

0

 

Россиялик мутахассислар мамлакатда гўшт маҳсулотлари тобора қимматлашиб бораётгани сабабли сунъий гўшт ишлаб чиқаришга бел боғлашди. Сунъий гўшт нўхат оқсили, сув ва рапс ёғи ва ҳоказолар аралашмасидан ташкил топади. Агар таннархини ҳисоблайдиган бўлсак, бу ҳақиқий гўштдан бир неча ўн баробар арзонга тушаркан. Россиядаги миллий гўшт ассоциацияси раҳбари Сергей Юшиннинг гапига қараганда, ҳозирча сунъий гўшт яратиш учун ҳам ингредиентлар барибир четдан олиб келинади. Маҳаллий масаллиқлардан ташкил топган сунъий гўштлар эса тахминан 2023 йили пайдо бўлади.

Сунъий гўштлар янги йилдан мамлакат пойтахти Москва шаҳридаги 30 га яқин савдо шоҳобчаларида сотила бошланади.