Россиялик актёрнинг ресторанини «ИШАК» деб номлаши қимматга тушаёзди…

0

 

Екатеринбургда яшаб ижод қилаётган актёр ва юморист Сергей Светлаков ресторан очиб ресторанига «ИШАК» дея ном берган экан. Бундай номлаши Екатеринбургдаги ўзбекларга қаттиқ тегди ва улар ресторанга бостириб киришди. Актёр уларга бу ном ҳеч қандай салбий маъно бермаслигини, айниқса, ўзбекларга умуман тааллуқли эмаслигини айтиб вазиятдан чиқишга уринганди. Лекин улар кейинги гал қўлларида қурол билан ташриф буюришди.

— Мен уларга қанча тушунтирмай, — дейди актёр. — Тушунишни хоҳлашмади. Ресторанимнинг ойналарини синдирмоқчи бўлишди. Кейинги сафар қўлларида қурол билан келишди. Полиция чақиришга мажбур бўлдим. Шундан кейингина тинчлик топдим.