Сауль “Канело” Альварес ҳамда Сергей Ковалёв ўртасидаги WBO чемпионлиги учун жанг 11 раундда тугади ФОТО ва ВИДEО

0

АҚШ Лас-Вегас шаридаги MGM Grand аренада ярим оғир вазн тоифаси WBO чемпионлик камари учун мексикалик Сауль “Канело” Альварес (52-2-1, 35 КО) ҳамда россиялик Сергей Ковалёв (34-1-3, 29 КО) ўртасида беллашув бўлиб ўтди.

12 раундга мўлжалланган титул учун баҳс 11 раундга келиб якунланди. Альварес мазкур раунднинг сўнгги дақиқаларида рақибига кетма-кет иккита аниқ зарба йўллаб, уни нокаут ҳолатига туширди ва муддатидан олдин ғалабага эришди.

Шу тариқа, 29 ёшли боксчи ярим оғир вазн тоифасида тўртинчи чемпионлик камарини қўлга киритди. Эндиликда, унинг ҳисобида WBA (super), WBC, IBF ҳамда WBO титуллари мавжуд.

Жангнинг тўлиқ видеосини томоша қилинг: