Шомуродовга Ла Лига клуби қизиқмоқда!

0

«Спорт» телеканали шарҳловчиси Бобур Акмаловнинг телеграм каналида ёзишича, Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Испания клуби қизиқиш доирасига тушган.

«Севилья» клуби спорт директори Рамон Мончига яқин манбаларга кўра, Элдор Шомуродов фамилияси Андалусия жамоаси long-list’ида бор. Қишки трансферлар вақтида эмас, кейинги ёзда очилажак ойна вақтида ўзбек форварди «Севилья» клубига ўтиши эҳтимоли бор» – дея ёзади шарҳловчи Бобур Акмалов.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ҳамюртимизга Москванинг ЦСКА ҳамда Германиянинг бир қатор клублари қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар янграганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here