UFC 244. Масвидал ҳамда Диаз ўртасида BMF камари учун ўтказилган беллашув якунланди, жангни бевосита АҚШ президенти ҳам кузатди ФОТО ва ВИДЕО

0
Нью-Йоркдаги мухташам “Мэдисон Сквер Гарден” аренада UFC 244 турнири бўлиб ўтди. Унда асосий жанг ярим ўрта вазн тоифасида BMF камари учун Хорхе Масвидал (34-13-0) ҳамда Нейт Диас (20-11-0) ўртасида ўтказилди. Баҳс бошиданоқ устунлик Масвидал томонида бўлди, у рақибига бир неча бор аниқ зарбалар беришга муваффақ бўлди. Иккинчи раунд ҳам унинг фойдасига ҳал бўлди. Учинчи раундга келиб мувозанат бироз тиклангандек бўлди. Бироқ, навбатдаги раунд бошланишидан олдин шифокор Нейт Диаснинг олган жароҳатлари боис жангни давом эттира олмаслигини эълон қилди. Шу тариқа, ғолиб очколар ҳисобига аниқланди ва Масвидал BMF титули соҳибига айланди.
Ғолибга эса камарни машҳур актёр Дуэйн Жонсон тақдим этди. Шунингдек, баҳсни бевосита октогон ташқарисидан АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам кузатиб борган.
loading...