Украина армияси сержанти нашафурушлик қилаётганда қўлга олинди…

0

 

Шу йил 31 октябр куни Киевдаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилувчи сержант пойтахт марказий прокуратураси ва коррупция, уюшган жиноятчиликка қарши кураш Давлат бошқармаси ходимлари тарафидан қўлга олинди. У шу кунга қадар ҳарбий қисмнинг ўзида наша сотиш билан шуғулланиб келган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тинтув давомида сержантнинг ёнидан тўртта пакетчадаги нархи 1 минг гривенга тенг наркотик моддани тортиб олишди. Шу билан бир қаторда сержантга наша етказиб бериб турган кимса ҳам қўлга олинди. У ўзи яшайдиган уйда наркотик моддани етиштириб, кейинчалик улгуржисига пуллаб келган.

Ҳозирги пайтда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

loading...