Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 4 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар анчадан бери мартабангиз ошишини орзулаб келган бўлсангиз, бугун қулай имкониятлар туғилади. Бу йўлда ҳеч ким сизга тўсиқ бўла олмайди. Аксинча ҳамфикрлар, ёрдамчилар ҳам топила қолади. Жуфтингиз билан муносабатларда хотиржамликка эрк беринг. Акс ҳолда бирор нотўғри ҳаракат содир этасиз-у, орадаги муносабатларга путур етади. Рўзғордаги муаммоларни жамоавий тарзда яқинларингиз билан бирга бартараф этганингиз маъқул.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

4 ноябр куни ишда янги чўққиларни забт этишингиз, молиявий жиҳатдан муваффақиятларга эришишингиз кутилади. Бундан ташқари, ҳамкасбларга ва раҳбарларингизга ҳали очилмаган қирраларингизни намойиш этиш имконига ҳам эгалик қиласиз. Харидларни рўйхат асосида амалга оширинг. Имкон доирасида чегирмаси кўпроқ дўконларга ташриф буюринг. Оила қурмаганлар кечқурун иш ёки ўқишдан кейин романтик учрашувга отланишади. Ташқи қиёфангизга эътибор қаратиб олишни унутманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Биринчи навбатда саломатлигингизга эътибор қаратишингиз тавсия қилинади. Агар муаммо туғилса, тиббий кўрикдан ўтишингиз керак. Молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида олдингизга ҳаддан ташқари мураккаб мақсадларни қўйманг. Худо берганига шукр қилинг. Муҳаббатда ҳаммаси режадагидек кечади. Оиласизлар учун бу масала қувончли лаҳзаларни ҳадя этади. Муҳаббат изҳорлари, талпинишлар, эҳтирослар фақат сизники бўлади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

4 ноябрда ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам тезликни камайтириб, ўзингизни босиб олган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шошма-шошарлик ва ўта фаоллик ҳам бугун ижобий натижа бермаслиги мумкин. Шахсий бизнеси борларни бугун майда кўнгилсизликлар кутиб туради. Эътибор билан иш тутсангиз, бу тўсиқларни осонлик билан енгиб ўта оласиз. Кечқурун уйингизни меҳмон босиши мумкин. Шу баҳонада кайфиятингиз ҳам кўтарилади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз хотиржамликда бошланиши кутилмоқда. Иложи борича ўзингизга ёқадиган ва кўп куч талаб қилмайдиган ишларни бажаринг. Кимки бугун хизмат сафарига отланса, ёрқин учрашувлар ва янги танишувларни бошдан ўтказади. Танишган инсонлар сиз билан ҳамфикр чиқиб қолади. Шу сабабли ишларингиз катта тезликда унум топади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни, тўғри овқатланишни, мириқиб дам олишни унутманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

4 ноябр куни сизни биргина хавф таъқиб эта бошлаши мумкин. У ҳам бўлса дангасаликдир. Иш кутиб турмайди. Профессионаллик ва аниқ муддат талаб қилади. Шундагина даромад кўрасиз, тирикчилигингизнинг мазаси қочмайди. Йўл-йўлакай, ҳаракатланган ҳолда таом истеъмол қилишдан тийилинг. Саломатликка енгил-елпи қараб бўлмайди. Уни эҳтиётлашингиз керак. Оилавий ҳаётингиз сиздаги донолик туфайли янада ёрқин тус олади. Кўз тегмасин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун кун аввалиданоқ балиқ овигами ё бошқа хоббингиз сари отланишингиз эҳтимоли бор. Агар ишингиз бўлмаса, ўзингиз учун қўшимча дам олиш куни эълон қилишингиз сира зиён бўлмайди. Кунни оила, болалар учун бағишлаш ҳам янада ёқимли кечади. Баҳонада муносабатлар мустаҳкамланади. Организмингиз гармонияга эгалик қилади. Севимли хобби билан шуғулланиш, спорт машғулотларида иштирок этиш, тоза ҳавода сайр қилиш ҳам жуда ёқимли ва фойдали кечади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

4 ноябрда дунёқарашни кенгайтириш, семинарларга ва курсларга бориш сира ортиқчалик қилмайди. Билимингиз қанча пухта бўлса, ишда шунча кўп ижобий натижаларни қўлга киритасиз. Олис сафар ва бўлар-бўлмас танишувлардан воз кечинг. Беҳудага куч сарфлаганингиз қолади холос. Муҳаббатда сиз тақдирнинг яна бир қалтис синовидан ўтишингиз мумкин. Ҳушёр бўлинг. Хатога йўл қўя кўрманг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун сизни ёрқин лаҳзалар олқишлайди. Моддий аҳволингиз яхшиланади. Даромад сиз ўйлагандек жуда мўл бўлмаслиги мумкин, аммо барибир киссангизда пул бўлади. Неки ишни адо этманг, натижасини яқин келажакда албатта кўрасиз. Яқин дўстлардан бири сизни бегоналар билан юзага келадиган жанжалли лаҳзалардан асраб қолиши мумкин. Ундан ўрнак олсангиз арзийди. Имконингиз бўлса, кечки таомдан воз кечинг ва эрта кунда ухлашга ётинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

4 ноябр куни ҳамкасб ва рақобатчиларни ортда қолдириб кетиш учун айёрона усул ўйлаб топишингиз зарур бўлади. Шунда ишда биринчи бўласиз. Кун давомида фавқулодда танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Танишувларнинг айримлари унутилмас лаҳзага айланади. Улар тафаккурингизни чархлаб, дунёга нисбатан қарашларингизни тубдан ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас. Асабни асранг. Тўғри овқатланинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Кунингиз бир қарашда одатий кунлардан фарқ қилмаслиги мумкин. Бироқ унинг ўзига хос ажойиб лаҳзалари бор. Маънавий озуқа олиш, янги билимларни эгаллаш ва қариндошлар билан ўзаро муносабатларга эътиборли бўлинг. Агар молиявий муаммолар ҳадеганда бартараф бўла қолмаса, ташлаб қўйинг. Бошқа куни албатта уддалайсиз. Муҳаббатда ўзингизни қўлга ола билинг. Хатолар сари бошлайдиган ҳаракатларни содир этманг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

4 ноябрда фавқулодда меҳрибон одамга айланасиз. Шундоқ ҳам меҳрибонсиз. Лекин бугунгиси оламшумул чиқади. Ҳаммага баравар меҳр улашгингиз, уйга таклиф қилиб меҳмон қилгангиз келаверади. Бу ҳолатда ўз вақтида тўхтамасангиз, билингки, инқирозга юз тутасиз. Иш жараёнида ўзингиз учун ўзингиз ҳашаматли қулайликларни яратинг. Олис сафарга чиқманг, омадсизликка юз тутасиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади