Ўзбекистон МТЖ аъзоси Ж.Кореяда чемпион бўлди! ФОТО

0
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов тўп тепадиган «Гвангжу» Жанубий Кореянинг иккинчи даражали чемпионатида ғолиб бўлди, дея хабар қилади СА нашри.

Клуб бугун ўз майдонида «Чоннам Драгонс» клубини қабул қилди 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Шунга қарамай, «Гвангжу» муддатидан аввал K-League 2 турнирида зафар қучиб, олий лига йўлланмасини қўлга киритди.

Рустам Ашурматов жорий мавсум K-League 2 турнирининг 26та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.