Асаби бўшлар кўрмасин! Тўпиғи жойидан силжиган Гомеш, унга соғлиқ сўраб дуога қўл очган Орье, йиғлаётган Сон ФОТО ва ВИДEО

0

Англия чемпионати 11-туридан ўрин олган “Эвертон” – “Тоттенҳэм” баҳсида (1:1) кўнгилсиз ҳолат юз берди.

Учрашувнинг 78 дақиқасида меҳмонлар аъзоси Сон Хён Мин рақиб футболчиси Андре Гомешга қўполлик ишлатди. Гомеш йиқилаётган вақтида “шпорлар” ҳимоячиси Серж Орье билан ҳам тўқнашиб кетди ва оқибатда жуда оғир жароҳат олди.

Кореялик ҳужумчи жабрланган ўйинчининг ҳолатини кўриб, шокка тушиб қолди ва йиғлаб юборди. Учрашув рефериси эса унга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди.

Ўзи кутмаган ҳолда нохуш вазиятга аралашиб қолган Серж Орье эса қўлини дуога очиб, Гомешга соғлиқ сўраган ҳолати учрашув камераларидан бирига мухрланиб қолди.