Башоратчи Григорий Распутин ўз даврида Учинчи жаҳон уруши ҳақида қуйидагиларни башорат қилганди… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Бир пайтлар Россия подшосининг хос башоратчиси ҳисобланган Григорий Распутин Чернобылдаги атом электростанцияси ҳалокати, подшо оиласининг фожиали ўлими ҳақида башорат қилган ва башоратлари ҳақиқатга тўғри келган. У ўз даврида Учинчи жаҳон уруши масаласига ҳам тўхталган экан.

— Одамлар тобора ҳалокат жарлиги томон яқин бормоқда, — деганди Распутин. — Россия, Франция, Италия ва яна бир қатор давлатлар тепасига халқни бошқариш илмидан буткул йироқ шахслар келиб ўтиради. Одамзод аҳмоқ ва ярамаслар дастидан жуда мушкул аҳволда қолади. Тафаккурни занжирбанд этишади. Халқни бошқариш илмидан бехабарлар ўз сиёсатига халқларни бўйсундириш пайида бўлади. Шунинг оқибатида дунё аҳлининг аксарияти уларнинг сиёсатини қўллаб-қувватлай бошлайди. Худони унутишади. Аммо худонинг жазоси яқин эмас. Лекин шафқатсиз кечади…

Распутин айтгандики, давлатлар тепасига келиб ўтирганлар дастидан мамлакатлар ўртасида жанжаллар, келишмовчиликлар, қарама-қаршиликлар ҳукм сура бошлайди. Билимсизлар билимлиларга ўз тазйиқини ўтказади.

— Худо бардошли, — давом этади Распутин. — Лекин бардошнинг ҳам чегараси бор. Яратган уни унутганларни бир кунмас бир кун шафқатсиз жазолайди. У Ерга учта илонни юборади…

Тарихчилар Распутиннинг шу сўзларидан уч илон ўрнида аслида учта давлатбоши кўзда тутилганини таъкидлашди.

— Ғарбдан қонхўр княз келади, — давом этганди Распутин. — У одамларни бойликнинг қулига айлантиради. Шарқдан эса яна бир бошқа княз келади ва одамларни қашшоқлик қулига айлантиради. Европа йўллари бўйлаб учта оч илон кезади. Ортида кул ва қора тутун қолдирган ҳолда олға боради. Дунё аҳлини қон ва чанг-тўзон, кул орқали олиб ўтгач, уларнинг ўзи ҳам ўз кул ҳамда тутуни дастидан ўлим топади. Урушлар бошланади. Ўлим топадиганлар кўп бўлади. Бу урушлар то Худо ягона эканини тан олмагунларича давом этади. Урушларда тирик қолганлар Яратганнинг жиддий синовларидан ўтади. Ерда иқлим ўзгаради. Қачонлардир совуқ ҳукмронлиқ қилган ерларда иссиқ ҳаво ҳокимлик қилади. Иссиқ ҳаво таъсирида бўлган ерларга эса музликлар яқинлашади.

Албатта, бу сиз-у биз каби оддий бир одамнинг башорати холос. Аслида Оллоҳнинг амрисиз ҳеч кимга тикон кирмайди. Бандалардан унга ишониш, содиқ қолиш ва шукр қилиш талаб этилади. Шунда албатта ҳаёт тинч, осойишта, бахтли кечади иншооллоҳ.

Астағфирилло!!!

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here