Бокс бўйича собиқ чемпион мудҳиш автоҳалокат туфайли вафот этди ВИДEО

0

Профессионал бокснинг WBO йўналиши бўйича Лотин Америкасининг собиқ чемпиони Леонардо Хавьер Гонсалес автоҳалокат туфайли 44 ёшида оламдан кўз юмди.

Хавьер Гонсалес мудҳиш ҳодиса юз берган пайт автонинг орқа ўриндиқ қисмида бўлгани айтилмоқда. Унинг ҳайдовчиси эса автомашинани юқори тезликда ҳаракатлангани боис, мувозанатни қўлдан чиқариб йўл четидаги белги ва тунги ёритиш чироғи ўрнатилган ерга зарб билан урилган.

Аргентиналик боксчи фаолияти давомида 20 жанг ўтказган ҳолда уларнинг 15тасида (5 КО) зафар қучган бўлиб, проф ринг билан эса 2013 йил ҳайрлашганди.