Ирқчилик муносабати сабаб, Балотелли ғазабланди, майдонни тарк этишга уринди кейин эса … ВИДEО

0
Италия чемпионатининг 11-турида “Верона” ўз майдонида “Брешия”ни қабул қилиб, 2:1 натижаси билан зафар қучди.
Баҳснинг 54 дақиқасида мезбон жамоа мухлислари “Брешия” ҳужумчиси Марио Балотеллига ирқчилик муносабатидаги сўзларни ишлатишди. Балотелли эса ғазаб билан тўпни ишқибозлар ўтирган трибунага тепиб юборди ва майдонни тарк этишга уринди.
Бироқ, “Верона” аъзолари ҳамда Марионинг жамоадошлари уни тинчлатиришга уринишди. Учрашув ҳаками ўйинни бироз муддат тўхтатиб турди. Барчаси тинчиганидан кейин эса баҳс яна давом эттирилди.
Марио Балотелли эса ирқчлик қилган мухлисларга 85 дақиқадаги чиройли голи билан жавоб қайтарди аммо бу меҳмонларни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.