Монголия Конституциявий суди раиси стюардессага тегажоғлик қилганликда айбланди…

0

 

Монголия конституциявий суди раиси Дорж Одбаяр ва унинг яна бир шериги «Korean Air» компаниясига қарашли лайнер стюардессасига тегажоғлик қилганликда айбланди. Бу воқеа 31 октябр куни содир бўлган. «Korean Air» компаниясига тегишли самолёт Улан-Батордан Инчхонга парвоз қилган. Самолётда бўлган суд раиси керагидан ортиқ ичкилик ичиш туфайли кайф орасида стюардесса қизга тегажоғлик қила бошлаган. Шеригининг ҳам кайфи таранг бўлиб, у ҳам бошқа бир стюардессага муҳаббат изҳор қилишга ўтиб кетганди.

Зудлик билан иккала шилқим раҳбар ҳибсга олиниб, самолёт ерга қўнгач, улар Инчхон аэропорти полициячилари ихтиёрига топширилди. Суриштирувлардан кейин улар юқори лавозимли шахслар бўлганини ҳисобга олиб қўйиб юборишди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here