«МУСИҚИЙ ТАНАФФУС»: Республикада хизмат кўрсатган артист Ғиёс Бойтоевнинг нафис қўшиқларидан бири… (ВИДЕО)

0

 

 

* * *

 

Қарамасанг, менам сенга қарамайман,

Шунчаки кўз ташлашгаям ярамайман.

Қовоғингдан қорлар ёғса ёғаверсин,

Ёришарму чеҳранг дебам сўрамайман.

Қарамасанг, менам сенга қарамайман.

 

* * *

 

Тундан қаро, қуюқ бўлсин кокилларинг,

Сумбулданам суюқ бўлсин кокилларинг,

Ҳуркакликда кийик бўлсин кокилларинг,

Сийпалаш на нигоҳим-ла тарамайман,

Қарамасанг, менам сенга қарамайман.

 

* * *

 

Ўзгаларга қилавергин нозларингни,

Сўзлайвергин елларга дил розларингни,

Қўймасанг ҳам кўнгил найи бўзларини,

Сув сепаман, ўтга ўтин қаламайман,

Қарамасанг, менам сенга қарамайман.

 

* * *

 

Ўлсам ўлай майли куйиб фироғингда,

Кўрмадим бир умидбахш чўғ қароғингда,

Қолсам қолай абад армони роҳингда,

Хаёлингни кўчасига йўламайман,

Қарамасанг, менам сенга қарамайман.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here