Қирғизистон термасининг Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви учун 23 кишилик қайдномаси маълум бўлди (футболчилар рўйхат)

0
Қирғизистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ўртоқлик ўйини доирасидаги Ўзбекистон, ОК-2023 ва ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Япония ва Тожикистон термаларига қарши ўйинлар учун 23 футболчини жалб қилди.

Дарвозабонлар: Валерий Кашуба, Павел Матяш, Кутман Кадирбеков (ҳаммаси – «Дордой»)

Ҳимоячилар: Валерий Кичин («Динамо-Минск», Беларусь), Виктор Майер («Виденбрюк», Германия), Айзар Акматов, Азамат Байматов, Александр Мищенко, Мустафа Юсупов (ҳаммаси – «Дордой»), Тамирлан Козубаев («ПКНС», Малайзия), Акрамжон Умаров («Алай»)

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Абдурахманов («Алай»), Алимардон Шукуров («Болуспор», Туркия), Ахлидин Исраилов (клубсиз), Бахтияр Дуйшобеков («Башундхара Кингз», Бангладеш), Эдгар Бернхардт («Кедах», Малайзия), Муролимжон Ахмедов, Фархат Мусабеков, Бекжан Сагинбаев, Жыргалбек уулу Кайрат (ҳаммаси – «Дордой»), Гулжигит Аликулов («Неман», Беларусь).

Ҳужумчилар: Виталий Люкс («Ульм 1846», Германия), Мирлан Мурзаев («Дордой»).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 9 ноябрь куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: Championat.asia