Россиядаги «Ишак» ресторани раҳбари: Ўзбеклар ресторанимни бузмоқчи бўлишди

0

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўзбек диаспораси вакиллари шаҳардаги “Ишак” (Эшак) номли ресторан эгаси билан конфликтга борган. Бу ҳақда ресторан эгаси, шоумен Сергей Светлаков айтган.

Унинг айтишича ўзбеклар ретсоранга келиб ойналарини синдириш ва бузиб ташлаш билан таҳдид қилган. Илк музоакара ўхшамагандан сўнг ўзбек диаспораси вакиллари қурол билан таҳдид қилишган. Шундан сўнг шоумен полицияга хабар берган. У каналларнинг бирига берган интервьюсида вазиятга «Ўз шаҳримда менга нима қилишни ўргатишлари ёқмади”, – деб изоҳ берган.

Актер шунингдек, “эшак” машҳур халқ оғзаки ижоди қаҳрамони Хўжа Насриддин билан доим бирга келишини, хатто Ўзбекистонда ҳайкал ўрнатилганини ҳам айтган.

Ресторан номи эса ўзбекларга ёқмаган, у негатив маъно касб этган.

everyday.uz