Сирдарёда олимпиада лицензияси учун 100 миллион сўм пул , совриндорлик учун 3 хонали уй берилади

0

Сирдарё. Токио-2020 ХХХII Олимпияда ўйинларига лицензияни қўлга киритган сирдарёлик спортчиларга 100 миллион сўмдан пул мукофоти,совриндор ғолибларга 3 хонали уй топшириладиган бўлди деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари томонидан Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида бўлиб ўтган мамлакат, жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндорлари ҳамда мураббийларини тақдирлаш маросимида эълон қилинди.

Тадбирда ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Параолимпия ўйинларида қатнашиш лицензиясини қўлга киритиш мақсадида кураш олиб бораётган 15 нафар сирдарёлик спортчига машғулотларни самарали ташкил қилишлари ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 миллион сўмдан,мураббийларига эса 5 миллион сўмдан пул мукофотлари берилди.

Шунингдек, Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб – интернатининг 11-синф ўқувчиси, велоспорт бўйича бир неча бор Ўзбекистон, Халқаро чемпионатлар ғолиби, 2019 йил Корея, Индонезия, Ҳиндистон, Таиланд давлатларида ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё кубоги мусобақаларида 1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза,Осиё чемпионатларида 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза медали соҳибаси Янина Кусковага вилоят ҳокимлигининг совғаси – энг илғор технологиялар асосида йиғилган спорт велосипеди топширилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here