Тошкентда 29 ёшли эркак аёл кишидан ўғлини ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб 2000 долларни ўмариб қочди…

1

 

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, шу йил май ойи ўрталарида 29 ёшли эркак М. М. 37 яшар Ш. И. исмли аёлга ўғлини ички ишлар академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 2000 доллар пул олган. Бундан ташқари, шу пуллар эвазига аёлнинг қизини ва жиянини нуфузли мактабга жойлаштиришга сўз берган. Ушбу хизматлар учун аёл унга олдиндан 1900 доллар ва 3 500 000 сўм пул берган. Афсуски, ваъдасини бажармади. Пулларни ҳам қайтармади. Шундан кейин аёл милицияга шикоят аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

 

1 ТА ФИКР

  1. Пора берувчини хам жазолаш керак пора олувчи пора берувчини мажбурламагандир. Уз билимига таяниб укишга кирсин пул бериб укишга кирса ундан кандай мутахассис чикади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here