ТУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Театр. Томошабинлар ўз жойларини эгаллашмоқда. Ўриндиқлардан бирида эркак оёқларини қўшни ўриндиққа, қўлларини яна бошқа бир ўриндиққа қўйиб олганча ўтирарди. Жой эгаси келиб деди:

— Кечирасиз, бу жой меники эди. Оёқ-қўлларингизни йиғиштириб оласизми?

Жимлик.

— Менга қаранг, жойни бўшатинг!

Жимлик.

Жой эгаси унинг ёқасидан ғижимлаб бақирди.

— Вей, эшитаяпсанми? Жойни бўшат дедим! Қаердан келиб қолдинг ўзи сен ярамас?

Эркак секин кўзларини очди-да, базўр шивирлади.

— Балкондан тушдим…

 

* * *

 

Гадой катта кўчада туриб олганча тиланаяпти:

— Камбағал бир соқовга садақа қилингла-ар!

 

* * *

 

— Оғайни, мендан «Ишларинг қалай?», деб сўрасанг-чи!

— Хўш, ишларинг қалай?

— Э-э-э!.. Сўрама!..

 

* * *

 

— Дўхтир, хотирамни йўқотиб қўйдим.

— Қачон йўқотдингиз?

— Ўн саккизинчи март, соат тўққиздан беш дақиқа-ю, 18 сония ўтганда.

 

* * *

 

Жуҳуд дўстидан сигаретини ёқиб олиш учун гугурт сўради.

— Бермайман! — деди дўсти.

— Ие, нега?

— Мен сенинг ёмон одатингни сезиб қолдим. Қачон гугурт сўраб олсанг, битта донасини камайтириб қайтарасан.

 

* * *

 

— Нега бунча қовоғингни осилтириб олибсан? Бирор нарса бўлдими?

— Кеча доллар сотиб олгандим, пулим қолмади.

 

* * *

 

Эркак врачга деди:

— Хотинимнинг қулоғи кар бўлиб қолди.

— Уни менинг ҳузуримга олиб келинг. Мен дори ёзиб бераман, ичса икки-уч кунда тузалиб кетади.

— Бунинг иложи йўқ. Чунки, йўлдан ўтаётганда машина сигнал берса эшитмайди. Ҳалокатга учраса, мен нима қиламан кейин.

— Унда сизга маслаҳат. Олдин ўн қадам нари бориб бақиринг, эшитмаса, тўққиз, яна эшитмаса, саккиз… Хуллас, неча қадамдан эшитса, ўша рақамни қоғозга ёзиб келинг, шунга қараб даволаш усулини белгилаймиз.

Эр уйга келгач, ўн қадам нари борди-да, бор овозда бақирди.

— Хотин, кечқурунга нима овқат қилдинг?

Жимлик.

Эр тўққиз қадам нари бориб бақирди:

— Хотин, кечқурунга нима овқат қилдинг?

Яна жимлик.

Шу кўйи бақира-бақира охири бир қадам наридан туриб сўнгги маротаба бақирди:

— Хотин, кечқурунга нима овқат қилдинг деб сўраяпман?!

— Вой, мен сизга ўнинчи марта такрор айтяпман, кечқурунга палов бўлади, палов!

 

* * *

 

— Оилавий ҳаётингиз жонингизга тегдими? Қандайдир янги ҳаётни қўмсаяпсизми? Шам ёруғидаги совуқ ҳаммом сизнинг оилавий муносабатларингизни янгилайди!

Ҳурмат билан: Электр тармоқлари ва иссиқ сув ташкилоти ходимлари!

 

* * *

 

— Азизим, сиз яқинда ота бўласиз!

— Иложим йўқ, мен жўнаб кетаяпман!

 

* * *

 

Чумоли хотинига деди:

— Онаси, мен фил билан қарта ўйнашга бораман. Ютқазганнинг миясига муштлашга келишганмиз. Нима деб ўйлайсан? Сўзида турармикан?

— Билмадим. Унинг ўрнида мен бўлсам, сўзимда турмасдим.

— Нега?

— Чунки, сизнинг муштингиз ўлгудай оғир

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here