Туркманистондаги соғлиқни сақлаш соҳасида ишлайдиганлар орасида ҳезалак ва лесбиянкалар қидирилмоқда…

0

 

Шу ҳақда Туркманистон соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти мамлакатдаги барча тиббиёт муассасаларига буйруқ тарқатган. Айтишларича, врач-кардиолог ҳезалаклиги маълум бўлгач, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари безовталаниб қолишган. Ҳозир ҳар бир вилоят, туман, қишлоқдаги тиббиёт ташкилотида полиция ходимлари иштирокида мажлислар ўтказилиб, тиббиёт ходимлари алоҳида, навбатдан ташқари, фавқулодда таҳлиллар топширишлари тайинланди. Ҳар бир тиббиёт ходими ва ходимаси албатта ушбу таҳлилларни топшириб, тиббий кўриклардан ўтиши шарт. Тиббий кўрикдан ўтиш ва таҳлиллар учун уларнинг ўзлари пул тўлайди. Бундан ташқари, маҳаллалар оқсоқолларига ҳам ўз маҳалласида башарти ҳезалак ёки лесбиянка борлигидан хабар топса, полицияга шу ҳақда хабар бериш вазифаси юкланган.

Эслатиб ўтамиз, туркманистонлик врач-кардиолог ҳезалак (гей) шу йил 24 октябр куни полиция маҳкамасига чақиртирилгач, у билан алоқа узилган. Аниқроғи, у изсиз ғойиб бўлган.

Астағфирилло!!!