УКРАИНА ПРЕЗИДЕНТИ ЗЕЛЕНСКИЙНИ ПРЕЗИДЕНТЛИКДАН ЧЕТЛАТИШМОҚЧИ…

0

 

Шу ҳақда Украина собиқ адлия вазири Елена Лукаш журналистларга берган интервьюсида алоҳида тўхталиб ўтди. Лукаш хонимнинг гапига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский «капитулянт» экан. Собиқ вазир яна шуни айтиб ўтдики, ҳозир Зеленскийнинг қўл остида ишлаётган юқори лавозимли шахслар унга умуман бўйсунмаяпти. Масалан, ички ишлар вазири Арсен Аваков шахсий сиёсатини юритиш билан банд. Зеленскийни тахтдан ағдаришга арзирли сабаблардан бири эса Донбассдаги миллатчилардан иборат армия уруш ҳаракатларини давом эттиришдан маҳрум этилгани экан.

— Зеленскийни барибир президентлик курсисидан ағдаришади, — дейди Лукаш. — Чунки баҳона тайёр. У «капитулянт». Ана шуни байроқ қилиб олган ҳолда унинг тинчини бузаверишади, бўйсунишдан бош тортаверишади. Охири давлат тўнтаришини келтириб чиқаришади…

Лукаш ҳозирги президентнинг ишончли қўшини йўқлигини ҳам қистириб ўтди.

— Ижтимоий аҳвол яхшиланмади, — деди у. — Иқтисод пастга шўнғиди. Сиёсат фақат жанжаллардангина иборат бўлиб бормоқда.

Албатта, Зеленский Донецк ва Луганскда уруш ҳаракатлари давом этишига йўл қўймаяпти. Айнан шу ҳаракатлари миллатчи кучларга сира ёқиб тушмаяпти. Худди шундай норозилик акцияси яқинда Тернополда бўлиб ўтганди.