Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 5 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ўз кучингизгагина ишонган ҳолда иш тутишингизга тўғри келади. Аммо кучингизни тўғри йўналтира олишингиз керак. Шунда ҳар қандай ишни аъло даражада уддалай оласиз. Оилавий ҳаётингиз ҳам бугун синовларсиз кечмайди. Айниқса, яқинларингизнинг айрим инжиқликларига бардош билан ёндашишингиз талаб этилади. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

5 ноябр куни эзгу мақсадларга тезроқ етишни хоҳласангиз, кескинлик билан олдинга интилишингиз лозим бўлади. Шахсий бизнеси борларни кун давомида рақобатчилар курашга чорлайвериб чарчатиши мумкин. Иш орасида севимли хоббингизга ҳам вақт ажрата олсангиз, кайфиятингиз албатта позитивликка эга бўлади. Ҳар жиҳатдан суғурталаниб, эҳтиётингизни қилган ҳолда йўл тутсангиз, молиявий соҳада муваффақиятлар сизники бўлиши аниқ. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун сизга нафақат яқинларингиз ёрдами, балки ўзингиздаги тажриба ва туғма истеъдод ҳам жуда-жуда зарур бўлади. Иш қанчалар мураккаб ва оғир бўлмасин, бировлар ёрдамига умид боғлашдан тийилинг. Саломатлик масаласида қаҳрамонлик кўрсатишга уринишдан эҳтиёт бўлинг. Сув ёрдамидаги танани чиниқтириш муолажаларидан воз кечинг. Эрталаблари югуриб туриш эса аксинча сизга фойда беради. Кун бўйи ҳавога қараб кийининг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

5 ноябрда биринчи бажарадиган ишингиз депрессияга қарши уруш эълон қилишдан иборат бўлмоғи лозим. Вақтида ҳаракатингизни қилмас экансиз, пул масаласи ҳам, рўзғордаги муаммолар ҳам чалкашлик домига тушади ва ундан халос бўлишингиз учун бировларнинг ёрдами зарур бўлади. Ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Атрофдагилар билан муносабатларда жанжал юзага келишига сира йўл қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Ҳаётингиз енгил кечмаётгани барчага аён. Лекин уларни енгиб ҳақиқий қаҳрамонга айлана олсангиз, ошиғингиз олчи бўларди. Ишхонангизда кимдир кайфиятингизни бир пул қилиши мумкин. Бироқ жанжал чиқаришга уринманг. Айниқса, ўша ҳамкасб билан анча йилдан бери бирга ишлаётган бўлсангиз, кечиримли бўлганингиз маъқул. Молиявий муаммоларингизни дўстлардан бири ижобий ҳал этиб бериши кутилади. Бошни баланд кўтариб олға қадам ташлайверинг!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

5 ноябр куни эрта тонгда вақтли туриб иш бошламасангиз, ишларингизда унум бўлмаслиги мумкин. Лекин олдин эрталабки бадартарбия билан шуғулланишни ҳам унутманг. Муаммоларни ўйламанг. Улар сиз ўйлаганчалик мураккаб эмас. Жуда бўлмаса, дўстларга қўнғироқ қиласиз ва муаммо ҳал бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, керакли таҳлилларни ўз вақтида топшириб, зарур бўлса, муолажаларни бошланг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эрталаб кунни қайноқ кофе ичиш билан бошласангиз, хаёлларингиз, фикрларингиз теранлашиб, сергак тортасиз. Кўрибсизки, барча режалаштирилган ишлар олдинга силжийди. Ортиқча буюмлардан воз кечинг. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошдан ўтказишлари кутилмоқда. Ҳатто, кутилмаган совғани ҳам қабул қилиб олишингиз мумкин. Табриклаймиз! Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

5 ноябрда ёлғизлардан кимнинг хаёллари яқиндагина танишган инсон томон оқа бошлайди. Бу шунчаки танишув эмас, балки, танишув замирида муҳаббатга ўхшаш туйғу мавжудлигини англаб етасиз. Аммо дарров туйғуларингизни ошкор этиб қўйманг. Вақт керак. Кечқурун уйда, оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади. Кўчага чиқсангиз, қайсидир жанжалга қўшилиб қолишингиз мумкин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун сизни турли кўнгилсиз вазиятлардан сукутгина қутқара олади. Панада бўлинг. Олдинга интилманг. Хавфли вазиятлар сари талпинманг. Ишхонангизда ҳам айрим муаммолар кўндаланг туриши мумкин. Моддий аҳволингиз ҳадеганда яхшилана қолмай, асабингизни бузади. Бу муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишингизда яқин инсонингизнинг қимматли маслаҳатлари ёрдам беради. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин ўзингиз севган китобни мутолаа қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

5 ноябр куни бировларнинг ишларига, шахсий ҳаётига аралашишдан ўзингизни тийишингиз лозим. Йўқса, кайфиятингиз эрталабдаёқ бир пул бўлиши ҳеч гап эмас. Хайрли тадбирларни ташкил этиш, қийналганларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш, яқин кишиларнинг кўнглини олиш ва ижод қилиш бугун муваффақиятли кечади. Ўтмишга қайтиб иш кўришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Муҳаббатда оиласизларнинг ҳам, оилалиларнинг ҳам омади кулади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Куннинг биринчи ярмиданоқ бир дунё ёқимли лаҳзалар сизга ҳамроҳлик қилади. Уларнинг энг қимматлиси эса яқин инсонингиз ҳадя этадиган совға бўлса керак. Севимли хобби учун вақт ажратиш, уй юмушларини уддалаш бугун албатта ёқимли кечади. Моддий аҳволингиз кўтаришига ишонсангиз, саёҳатга отлансангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Куз ҳавоси сизга ҳар жиҳатдан фойда беради.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

5 ноябрда эрталаб уйқудан уйғонишингиз мушкул бўлади. Ҳатто, кофе ҳам ёрдам бера олмаслиги мумкин. Лекин иш кутиб турмайди. Куннинг иккинчи ярмида қоғозбозликларга муккангиздан кетишингиз керак бўлади. Кечқурунгача уларни якунлашга ҳаракат қилинг. Кимки ўзига муносиб жуфт қидириш билан овора бўлса, кечқурун уларни романтик танишув ва учрашув кутади. Янги танишган инсонингиздаги ҳар бир жиҳат сизга ёқиб тушади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...