Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳси жонли эфирда кўрсатиладими?

0
9 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Спорт телеканали вакиллари мазкур баҳс намойиш этилмаслигини маълум қилишди. Бу ҳолатни «Ўзбекистон терма жамоасининг истаги» деб изоҳлашди, дея маълум қилади СА нашри.

Демак ўйинни томоша қилишни истасангиз «Пахтакор» стадионига келинг ва терма жамоамизни қўллаб-қувватланг. Учрашув 9 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади.

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталари сотувга чиққан. Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга.  Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталарини iticket.uz сайтида 3 хил тоифада ҳарид қилишлари мумкин:

1-тоифа – 5 000 сўм;

2-тоифа – 10 000 сўм;

CIP – 35 000 сўм.

Чипта бўйича батафсил маълумотни iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.