“Ўзим қоралаган кўп ишларни қилдим” – Диёра Усмонова Ботир Раҳимов билан турмуши ҳақида

0

Ўзбекистонлик таниқли хоним, айни вақтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Диёра Усмонова бугунги турмуши, оиласи, жумладан турмуш ўртоғи Ботир Раҳимов билан ҳаёти ҳақида гапирди.

Маълумки, Диёра Усмонова бундан уч йил аввал мамлакатдаги бадавлат шахслардан бири, МДҲ мамлакатларида “Ботир алюминий” номи билан танилган Ботир Раҳимов билан турмуш қурган эди. 2017 йилнинг 27 июль куни улар ўғил фарзандли бўлдилар. Чақалоққа Ботир Раҳимовнинг отасининг исми – Икромжон номи берилди.

Бу оила кўпчиликнинг диққат марказида. Айниқса орада 24 ёш фарқ билан Ботир Раҳимов ва Диёра Усмонованинг турмуш қуриши кўплаб давраларда баҳсларни келтириб чиқарган. Аммо Диёра Усмонова ўртадаги ришталар бундай гап-сўзларни ва ўз ҳаётий принципларини босиб ўтишига сабаб бўлганини айтади.

“Биз кўп нарсани бошимиздан ўтказдик. Масалан, мен барча принципларим, қўрқув, эътиқод ва қоидаларимни босиб ўтдим. Ўзим қоралаган кўп ишларни қилдим, албатта, мен бизни қабул қила олмаётганларни тушунаман. Бошқачасига мумкин бўлмагани учун шундай қилдим. Бир-биримизсиз яшашга куч топа олмадик. Кейин эса бу тақдир эканини тушундик ва юрак амрига бўйсуниб, тақдиримизни қабул қилдик”, дейди Диёра Усмонова.

Айни вақтда Ботир Раҳимов ва Диёра Усмонова икки фарзанднинг ота-онаси. Уч йил аввал Диёра тўнғич фарзанди Марямга атаб “Bibiona Couture” болалар либослари брендига асос солган эди. Айни вақтда у мода соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Болалар либосларининг эскизларини ўзи ва онаси чизади.

Ботир Раҳимов эса фаолиятини ҳам Ўзбекистон, ҳам Туркияда давом эттирмоқда. Бу орада бир вақтлар унга тегишли бўлган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ва “KapitalBank» банки сотувга қўйилди. Раҳимов кўп йиллар Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клубига ҳомийлик ҳам қилган.

Маълумот ўрнида, Диёра Усмонова – Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг жияни.

 

qalampir.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here