Йиқилган курашга тўймайди(ми)?

0

Ушбу ибора хатога йўл қўйиб, яна такрор ноқонуний йўллардан юришга уялмайдиган кимсаларга ҳам нисбат бериб ишлатишни маъқул топдик. Зеро, Жонибек Човдаров (исм ва фамилялар шартли равишда ўзгартирилди) муқаддам  бир эмас, икки эмас, тўрт марта судланган. Аммо йўл қўйган хатоларидан сабоқ чиқариш ўрнига у яна жиноятчилик кўчасига қайта бош суқиб кўрди.

Бухоро тумани “Шергирон” МФЙ, Деҳимиёна қишлоғидаги хонадонлардан бирига бош сукди. Бу манзил унга таниш. У бу хонадон соҳиби Тошпўлат Камиловни аввалдан яхши танийди. 2016 йил июль ойларида ўзига тегишли ҳудудда айланиб юриб, Т.Камилов билан учрашиб қолади ва унинг табиий газдан мавжуд бўлган қарздорлиги учун газ тармоғидан узиб қўйиши мумкинлигини айтганда ўз манфаатини ўйлагани, тўғрироғи, таъмага шама қилгани асил ҳақиқат. Ж.Човдаров хуқуқий аҳамиятга эга бўлмаган далолатнома тўлдириб бериш орқали фуқаро Т.Камиловнинг ишончига кириб  олди. Унга фойдаланилган газ учун 1 миллион 600 минг сўм ҳисоблагичини давлат қиёслов кўригидан ўтказиб беришни ва ўрнатиб бериши учун  100 АҚШ долларини қўлга киритган эди.  Олган пулларидан 400 минг сўмини газ идораси компьютерига кирим қилиб, пулни  кассага топширган бўлса-да, қолган пулларни  ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди.

2019 йил 11 февраль Т.Камилов қўнғироқ қилганида Ж.Човдаров бироз ҳушёр тортиб аввалги қилмишини ўйлади.

— “Биллинггаз” дастури бўйича газдан қарзингиз йўқ , акажон, — деди айбини хаспўшлаш учун. — Ўша тузган далолатномани газ идорасига ўз вақтида топширмаганим менинг камчилигим. Шуни мана бу дўстимиз билан бирга тузатиб берамиз, ака, — деб  у билан бирга борган М.Нозимовни таништирган бўлди.

Гўёки, 2016 йил 21 августда Т.Комилов хонадони газ тармоғидан узиб қўйилган, дейилган мазмунда келишилганидек, яна бирта  сохта далолатнома тузилди. Туман газ идорасининг собиқ ходими чилангар фамилиясини тиркаб имзо ҳам қўйиб берилди.

— Шу-у.. десангиз янги газ ҳисоблагич ўрнатмоқчи эдим, мен тушунмайман. Шунгаям ёрдам берсангизлар, — деди Т.Комилов.

— Гап бўлиши мумкин эмас. Албатта,  ёрдам берамиз. Газ ҳисоблагич 600 минг сўм, уста ҳақи 100 минг сўм.

Т.Комиловдан 100 АҚШ доллари қўлга киритган Ж.Човдаров иш  тескарисига кетишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Т.Комилов Ж.Човдаровнинг туман газ идорасида ишламаслигини эшитиб қолиб телефон қилди. Аввалдан қолган қарзни ҳам янги газ ҳисоблагич учун берган  100 долларни ҳам қайтаришини айтди.

Ж.Човдаров МИБ Бухоро туман бўлими томонидан жиноят устида қўлга олинди. Мана, хатолардан сабоқ чиқармаган йигит хатти-ҳаракатининг интиҳоси. Шунинг учун инсон  қандай ишга қўл урмасин, аввало, унинг оқибатини ўйлаб кўриши лозим.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here