“01 001 VIP” давлат рақами билан боғлиқ видеотасвир юзасидан муносабат билдирди

0

Маълумки, автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси “Uzavtomotobelgi” давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилади.

ИИВ ахборот хизматининг маълумотларига кўра, интернетда тарқатилган видеотасвирдаги 01 001 VIP рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси “Uzavtomotobelgi” Давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқарилмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (OʻzDSt 640:2014) талаблари асосида рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари ишлаб чиқарилишида “I” ҳарфи ишлатилмаслиги лозим. Давлат рақам белгиларини қўлбола усулларда ясаш ва улардан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни юзага келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 6-қисмига асосан Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

UzA.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here