«Агробанк» АТБ аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолатлари бўйича брифинг ўтказди

0

Бугун, 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Агробанк» АТБ тизимида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш жараёнлари ҳамда ижро интизоми» мавзусига бағишлаб брифинг ўтказилди.

Унда «Агробанк» АТБнинг раҳбар ва ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Матбуот йиғилишида банк томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги бугунги ҳолати очиқланди.

Брифингда айтилишича, жорий йилнинг 1 ноябрига қадар келиб тушган мурожаатларнинг 88 фоизи кредит масаласида, шундан 75 фоизи ижтимоий дастурларга асосан имтиёзли шартлар асосида, гаровсиз ва имтиёзли фоизларда кредит ажратиш, 12 фоизи банк хизматлари юзасидан маълумот олиш масаласидадир.

«Аҳоли ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқат қилиш мақсадида «Телеграм», «Fаcебоок» ижтимоий тармоқлари ишга туширилган эди. «Телеграм» (237 та) ва Fаcебоок (1145 та) орқали тушган жами 1382 та мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, 740 таси (54%) ижобий ҳал этилди. 642 та (46%) мурожаатчига ҳуқуқий кўрсатмалар берилди», — дейди «Агробанк» АТБ бошқарув раисининг ўринбосари Илёс Амонов йиғилишда.

Шунингдек, мурожаатчиларга қулайлик яратиш мақсадида тизимда ишонч телефонлари ҳамда ягона Call-маркази ташкил этилган. Ушбу ишонч телефонлари орқали жорий йилнинг шу даврига қадар мижозларнинг 660 та мурожаати қабул қилиниб, 241 таси ижобий ҳал этилган, 394 таси мурожаатчига йўл-йўриқлар кўрсатилгани ҳам таъкидланди.

«Шуни алоҳида қайд этиш керакки, мурожаатларда кредит билан боғлиқ муаммолар салмоғини камайтириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, жараённи соддалаштириш ва тезлаштириш мақсадида имкониятлар яратилди.

Жумладан, банкнинг ҳудудий бошқармаларига 300 минг АҚШ доллари эквивалентида ва туман филиалларига 50 минг АҚШ доллари эквивалентида кредитларни ажратиш учун мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилди, — дейди «Агробанк» АТБ бошқарув раисининг ўринбосари Илёс Амонов.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here