БИЛАСИЗМИ?..

0

 

 

КАККУ ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР

 

Какку худди булбул каби одамлар кўзидан панада умр кечиришни маъқул кўради. У асосан қалин ўрмонларда яшаб ўтади. Бироқ Ўрта Осиёнинг дарахтзорлардан иборат ҳудудларида ҳам албатта какку товушини эшитасиз. Каккуларнинг бир ёмон одати бор. Бу одат авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Яъни, каккунинг янги туғилган, ҳали кўзлари ҳам очилиб улгурмаган жўжаси шу аҳволда қанотларини ёйиб, бошқа бир инга кириб боради. Инда она какку йўқлигидан фойдаланиб, тухум ёки туғилган жўжани елкасига ортади-да, пастга ирғитади. Каккунинг яна бир ўзига хос хусусиятларидан бири шуки, урғочиси умуман товуш чиқара олмайди. Биз ҳаяжон билан тинглайдиган ку-кулашнинг эгаси каккунинг эркаги ҳисобланади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here