Даҳшат! “Ливерпуль” 24 соат ичида икки қитъада ўйин ўтказишига тўғри келади

0
Бугун, Англия Лига Кубоги чорак финал тақвими тасдиқланди.
Унга кўра, “Ливерпуль” 17-декабрь куни “Астон Вилла”га қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Қизиғи шундаки, Юрген Клопп шогирдлари 18-декабрь санасида Қатарда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финал баҳсида майдонга тушишлари лозим.
Кўриниб турибдики, “қизиллар” 24 соат ичида икки қитъа, яъни, Европа ва Осиёда ўйини ўтказишига тўғри келади. Мерсисайдликлар Лига Кубоги учрашувида захира таркибини, клублар ўртасидаги мундиалда эса асосий футболчиларини ўйнатиши кутилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here