ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 5 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ВОҚЕАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..

0

 

1813 йил. — Россия ва Эрон Гулистон тинчлик битимини имзолади. Бунга кўра, Доғистон ва Шимолий Озарбайжон Россия таркибига кирди.

1824 йил. — Петербургда сув тошқинлари юз берди.

1854 йил. — Қрим уруши доирасида Инкерман жанги бўлиб ўтди.

1895 йил. — Курдлар Туркия ҳукумат вакиллари ниқоби остида Эрзурум ҳамда Диёрбакирда яшайдиган арманларни оммавий равишда тиғдан ўтказди.

1912 йил. — Америкада ўтган президентлик сайловларида демократ Вудро Вильсон ғалаба қозонди.

1916 йил. — Польша қироллик деб эълон қилинди.

1933 йил. — Собиқ советларнинг «ЛК-1» троллейбуси синовдан ўтказилди. Шу кундан эътиборан Москвада троллейбусларнинг мунтазам қатнови йўлга қўйилди.

1934 йил. — «Чапаев» фильми катта экранларга чиқди.

1935 йил. — Киевда илк троллейбус қатнови йўлга қўйилди.

1954 йил. — Москвада телевидение кўрсатувларни рангли тасвирда эфирга узата бошлади.

1967 йил. — «Останкино» телеминораси фойдаланишга топширилди.

2000 йил. — Лондонда шахмат бўйича Гарри Каспаров ҳамда Владимир Крамник ўртасидаги матч якунланди. Крамник жаҳон чемпионига айланди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади