Энди “вақтинчалик прописка” билан ҳам хорижга чиқиш паспортини олиш мумкин бўлади

1

Лойиҳа муҳокамага қўйилгач, кўпчилик қатори биз ҳам, аввалига кўзларимизга ишонмадик. Наҳотки, Ички ишлар вазирлиги фуқароларни ўйлаб, шундай енгилликка қўл урган бўлса. Чунки автомобилларнинг пардаси, жуда катта жарималар каби халқнинг аҳволини ўйламай чиқарилган кўплаб қарорлар туфайли вазирлик ходимларига нисбатан салбий қарашлар ҳам шаклланиб қолган. Тан олиш керак, бу ҳолатни тугатиш, жамоатчилик билан ишлаш борасида ҳаракатлар қилиняпти. Ҳар ҳафта оммавий ахборот ахборот воситалари билан учрашиб, муҳим воқеалар юзасидан ҳисоботлар беришяпти ва журналист, блогерларни саволларига жавоб беришмоқда. Матбуот хизмати ҳам журналистлар билан муомалага кириша бошлади.

Ушбу масала юзасидан ҳам, дастлаб ИИБ матбуот хизматига боғландик. Улар бизни лойиҳани бевосита тайёрлашда қатнашган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига улаб берди. Ушбу бўлим вакили ростдан ҳам ушбу лойиҳа ИИБ томонидан фуқароларга енгиллик ва қулайлик яратиш мақсадида киритилаётганини таъкидлади.

Қуйида ИИБ вакили келтирган мисолда лойиҳани қисқача тушунтириб берамиз:

Масалан, сизнинг доимий пропискангиз Хоразм вилоятида, сиз вақтинчалик прописка билан Тошкентда ўқийсиз ёки ишлайсиз. Шу пайтда зарурат бўлиб, чет элга чиқишингизга тўғри келиб қолди. Ҳозирда бундай вазиятда хорижга чиқиш паспортини олишга ҳужжатларни топшириш учун алоҳида вақт сарфлаб Хоразмга борасиз, ҳужжатларни топшириб, қайтиб келасиз. 10 кун, балки ундан кўпроқ вақт ўтгач, хорижга чиқиш паспортини олиш учун яна сарф харажат қилиб Хоразмга борасиз. Чунки, паспорт, фақатгина унинг эгасига берилади. Агар қуйидаги лойиҳа қабул қилинса, сиз бемалол Тошкентда ёки вақтинчалик прописка билан яшаётган бошқа жойингиздаги ИИБ бўлимидан хорижга чиқиш паспортини олишингиз мумкин бўлади.

Эслатма: қуйидаги лойиҳада фуқаролик паспорти эмас, хорижга чиқиш учун олинадиган (қизил) паспорт назарда тутилмоқда. Бу ўзгаришлар ҳали лойиҳа бўлиб, regulation.gov порталига шу йилнинг 22 ноябрига қадар муҳокама учун қўйилган, холос. Сиз ҳам ушбу ҳавола  орқали кириб, ўз фикрларингизни билдиришингиз мумкин.

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here