Ҳайдовчи шаҳар автобусини бекатга бориб урди. 13 киши жароҳатланган

0

Истанбулда шаҳар автобуси ҳайдовчиси бекатга бориб урилди ва қочишга уринишига халақит берган одамларга пичоқ ўқталди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Фото: «Korrespondent.net»
33 ёшли ҳайдовчи воқеа жойидан яшириниш учун денгизга сакраганидан сўнг қўлга олинди.

Ҳодиса оқибатида 13 киши, жумладан, ҳайдовчини ушлашга уринганида пичоқ билан жароҳатланган одам жабрланди. Улардан икки нафари оғир ҳолатда.

Жабрланганлар орасида Эроннинг уч нафар фуқароси ва икки бола борлиги билдирилган.

Ҳолат юзасидан текширув бошланди. Ҳайдовчи бекатга қасддан бориб урилган ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмас.

loading...