Instagram ҳақида сиз билган ва билмаган 25 факт

0

Instagram ҳақида эшитмаган, билмаган инсон бўлмаса керак. Ундан фойдаланмайдиганлар сони ҳам унчалик кўп эмас, лекин у ҳақида қандай маълумотларга эгасиз? Тармоқдан фойдаланасиз, лекин у ҳақида ўзи нималарни биласиз? Ўйланиб қолдингизми? Қуйида Instagram ҳақида 25 та факт келтириб ўтамиз.

1. Instagramда бир кунда 500 млн, бир ойда эса 1 млрд фойдаланувчи фаол бўлади;
2. Фойдаланувчиларнинг 50.3 фоиз аёллар, 49.7 фоиз эркаклар;
3. Россияликлар Instagramда 37 млн дан ортиқ;
4. Тармоқда 35 ёшгача бўлган фойдаланувчилар миқдори 71%;
5. Instagramдан фойдаланишда 18 ёшдан 29 ёшгача (59%) инсонлар биринчи, 30-49 ёшлилар (33%) иккинчи ўринда фаоллик қилади;
6. Фойдаланувчиларнинг 60% и тармоқдан ҳар куни фойдаланишади;
7. Тармоқда энг кўп фойдаланувчига эга давлатлар: АҚШ – 121 миллион, Ҳиндистон – 71 миллион, Бразилия – 64 миллион;
8. Ҳар бир фойдалувчи Instagramга кунига ўртача ҳисобда 53 дақиқа сарфлайди;
9. Ҳар куни 500 миллион фойдаланувчи ўз аккунтига ҳикоя жойлайди;
10. Instagram фойдаланувчилари ҳар куни 4,2 млрд постга лайк босади;
11. Instagram фойдаланувчилари тармоққа кунига 100 миллион пост жойлайди;
12. Эслатмали қайдлар 56 % дан кўпроқ эътиборни жалб қилади;
13. Камида битта ҳаштагли ёзувлар 12,6% кўпроқ реакцияларни жалб қилади;
14. Геобелгили постлар 79% дан кўпроқ фаолликни жалб қилади;
15. Фотолар видеоларга қараганда 36%дан кўп лайк йиғади;
16. Instagramдаги энг кўп лайк тўплаган тухум суратига тегишли;
17. #love – энг машҳур ҳаштаг;
18. Instagramда энг кўп обуначилари бор фойдаланувчилар: Криштиану Роналду (биринчи), Ариана Гранде (иккинчи);
19. Instagramда брендлар рекламаси бошқа тармоқлардагидан камида 10 марта кўп;
20. Instagramда 25 миллиондан кўп бизнес-профиллар мавжуд;
21. 70% фойдаланувчи Instagramда бренд излайди;
22. 80% фойдаланувчи камида битта бизнес-аккаунтга эргашади;
23. 83 % фойдаланувчилар янги товарлар ва хизматлар топишда Instagramга мурожаат қилади;.
24. Instagram 80% фойдаланувчига тўғри харид учун кўмаклашади;
25. 30% дан кўпроқ фойдаланувчи харидини Instagramда мобил телефон орқали амалга оширади.

Instagram шиддат билан ўсишда ва ўзгаришда давом этмоқда. Мана нима учун маълумотларни кузатиб боришимиз ва трендларни тезда синовдан ўтказишимиз зарур.