“Нархоз”га янги ректор тайинланди

0

Аввалроқ, Президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида ўтказилган йиғилишда ТДИУ ректори Баҳодир Ходиев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, бунинг ортидан “Нархоз”да катта тозалаш ишлари ҳам амалга оширилиши таъкидланган эди.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев маълум қилишича, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимига Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбой Авезимбетович Шарипов тайинланган.

“Конгратбой Шарипов илгари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори сифатида жуда муваффақиятли иш олиб борган ва университетда сифатли таълим тизими яратишда катта меҳнат қилган,“- дейилади хабарда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here