Швецияда террорда айбланиб 7 йилга қамалган ўзбек озод этилди…

0

 

Швеция ҳукумати террор ҳаракати тайёрлаганликда айбланган 46 ёшли ўзбекистонлик муҳожирни депортация қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Эслатиб ўтамиз, исми-шарифи сир тутилган бу ўзбек Швеция суди ҳукмига кўра, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Аммо аппеляция суди ҳукмни ассоссиз деб топди. Натижада айблов террор ҳаракати тайёрлаганлик ўрнига терроризмни молиялаштирганлик билан алмаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, террорда, дунёда фаолияти тақиқланган “ИШИД” жангари каллакесарлар гуруҳи билан доимий алоқадорликда айбланган 6 нафар муҳожирга нисбатан шу йил январида ҳукм ўқилганди. Аммо уларнинг ҳеч бири айбини бўйнига олмади. Олти айбланувчининг беш нафари 30-46 ёш атрофидаги ўзбекистонлик муҳожирлар экан. Фақат бир нафари қирғизистонлик эди. Суд фақат 46 ёшли ўзбекистонлик муҳожирнигина озодликка чиқарди. Қолганлар жазо муддатини ўтайди.

Қарангки, депортация ҳақидаги Швеция ҳукумати чиқарган қарор ҳам мутасадди ташкилотлар тарафидан қораланган. Улар депорт қилинган ўзбек ватанида янги хавфга дучор бўлиши мумкинлигини айтиб ўтишди. Лекин Швеция ҳукумат раҳбарлари бу масалада ҳам керакли чоралар кўриб қўйилганини баён қилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here