Тез кунларда Тошкент телеминорасида паспортсиз кириш тартиби жорий қилиниши режалаштирилмоқда

0

Тошкент телеминораси баландлиги бўйича жаҳоннинг 200 дан ортиқ миноралари орасида 11-ўринни эгаллайди. Телекўрсатувлар кўламининг кенгайиши муносабати билан кучли радио-телевизион узатиш станцияси қурилишига эҳтиёж пайдо бўлганлиги сабабли Бўзсув каналининг ўнг соҳилида 1978–85 йилларда мазкур иншоот бунёд этилган. Тошкент телеминораси 3 та конуссимон тиргакка ўрнатилган. Ундан Бутунжаҳон буюк миноралар федерациясига бағишланган музей, «Коинот» ресторанининг «Алвон» ва «Мовий» заллари, кузатув майдончалари ўрин олган.
Маълумки, Тошкент телеминораси стратегик аҳамиятга эга объект ҳисобланади. Шу боис бу ерга шахсни тасдиқловчи ҳужжат орқали киритилади. Бошқа ҳолларда эса телеминора гўзаллигини фақат ташқаридан кузатиш мумкин.

Пойтахтимизда сайёҳлик имкониятларини кенгайтириш ва туристлар учун қулайлик ва шароитларни яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Тошкент телеминораси маъмуриятининг маълум қилишича, тез орада ушбу масканга шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.
Умид қиламизки, бунинг натижасида Тошкент телеминорасига келувчи маҳаллий ва хорижий туристлар янада ортади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here