Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 6 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

6 ноябр куни имкониятингиздан ортиқ ишларни режалаштирмаганингиз яхши. Барибир ортиқча режалар сизга наф келтирмайди. Вазиятга қараб иш тутаверинг. Асосий ишларнинг мевасини тезроқ татиб кўриш истагида бўлсангиз, фаолликни оширинг. Муҳаббатда ўзингизни суперқаҳрамонга айлантириш фикридан йироқ бўлинг. Ундан кўра тингловчи, ён беришга мойил бўлинг. Ўтмишдаги ёқимсиз лаҳзаларни асло ёдга олманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугунги кунингиз унумли кечади. Йўлингизда жиддий тўсиқлар учрамайди. Астойдил меҳнат қилсангиз, кечгача етмай моддий аҳволингизни ҳам яхшилаб оласиз. Кўча-кўйда кўпроқ ерга боққан ҳолда ҳаракатланинг. Катта пул топиб олишингиз эҳтимоли бор. Кимки меҳнат ёки ўқиш таътилида бўлса, дам олиш ҳақида қайғуриши мақсадга мувофиқ бўлади. Саломатлигингизни яхшилаш пайида бўлсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

6 ноябрда моддий манфаат келтирмайдиган ишларни рўйхатдан ўчириб ташлашингиз тавсия қилинади. Бекорга вақт ва куч сарфлаганингиз қолади холос. Оила қурмаганлар кун давомида ажойиб танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Бу учрашув келгуси тақдирингизни ҳам белгилаб бериши мумкин. Бардам бўлинг! Овқатланиш қоидалари ва режимига эътибор билан ёндашинг. Бу масалада чегарадан чиқишингиз тавсия этилмайди. Ёки парҳез бошланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Ниҳоят ҳар бир инсон ўз бахтининг темирчиси эканини англаб етасиз. Шу нарса сабаб бўлиб жуфтингизга бўлган муносабатларни янада қайнатишга интиласиз ва буни ажойиб тарзда уддалай биласиз. Шахсий бизнесига эгалар, санъат ва техника намоёндалари учун бугунги кун ҳар жабҳада омадли кечади. Майли, кучингиз қолмасин, аммо сира таслим бўлманг. Асабни асранг. Саломатликни мустаҳкам тутинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

6 ноябр куни жуда эътиборли бўлишингиз, ҳаётингизда юз бериши мумкин бўлган биронта ҳам муҳим воқеани ўтказиб юбормаслигингиз талаб этилади. Тақдир сизга бир олам ёқимли ва ёрқин лаҳзаларни, учрашувларни ҳадя этади. Буларнинг барчаси ўзингизга бўлган ишончни оширишига сира шубҳа йўқ. Ишхонадаги ишларингиз ҳам ўз маромида олдинга силжишда давом этади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эски усулингиздан фойдаланган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Худо берганига шукр қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида руҳий ҳолатингиз ҳақида қайғуришингиз керак бўлади. Кайфиятнинг сакраши, инжиқлик, жаҳлдорлик ҳолатларингизга барҳам бериш пайти етди. Моддий аҳволингизни тўкислашда ҳам сиздан жуда кўп куч ва имконият талаб қилинади. Агар доимий маошга эга бўлсангиз, ортиғига талпиниб овора бўлманг. Орзуларнинг ҳаммаси ҳам юз фоиз ҳақиқатга айланавермайди. Бардошли бўлинг!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

6 ноябрда оилада ким хўжайинлигини яна бир бор аниқлаб олиш ҳаракатига тушишингиз мумкин. Ажабланарлиси, оила аъзоларингиз бу ҳаракатларингизга хотиржамлик билан муносабат юрита бошлайди. Сиз етакчи эканингизни тан олишади, ишонаверинг. Муҳаббатда жуфтингизнинг ҳам фикрлари билан ҳисоблашишингизга тўғри келади. Ишхонангизда юқори лавозимга эга чиқиш учун қулай имконият пайдо бўлиши мумкин. Отни қамчиланг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржи остида таваллуд топганлар ўзларини эркалаш ҳаракатида ишқий саргузаштларга берилишлари, ёқимли харидлар сари талпинишлари мумкин. Овқатланиш масаласида ҳам ўзингизни чегараламанг. Таъбингиз тортган овқат борки, сира тортинмасдан истеъмол қилаверинг. Спорт билан шуғуллансангиз, эҳтиёт бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини пайқасангиз, дарров врачга чопинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

6 ноябр куни ё ишда, ё шахсий ҳаётда ким биландир росмана баҳслашиб қолишингиз кутилмоқда. Аммо бу ишга ҳам, кайфиятга ҳам салбий таъсир ўтказа олмайди. Фақат кунни аниқ режа асосида кечириш пайида бўлсангиз, ундан кечиб вазиятга бўйсунишга мажбур бўласиз. Кимлардир кечки пайт олис сафарга отланади. Сафар давомида ажойиб учрашувни бошдан ўтказасиз. Шу инсон бир умр сиз учун ҳақиқий дўстга айланиши эҳтимолдан холи эмас.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун аввало молиявий, хўжаликдаги муаммоларни бартараф этиш, қурилиш ишлари билан шуғулланишингиз кутилади. Бироқ бу яхшиликка хизмат қилади. Сизни хунук хаёлларга асир бўлишдан асраб қолади. Кун мобайнида ўзингизни ёқимли харидлар, мазали таомлар билан хурсанд қилинг. Ишқилиб, неки сиз учун ёқимли бўлса, ўша нарса учун вақт ажратинг. Кўча-кўйда эҳтиётингизни қилинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ниҳоятда сергак туринг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

6 ноябрда хаёлан кашфиётчига айланиб қолишингиз мумкин. Бу машғулотингизга ҳеч ким тўсиқ қўя олмайди. Фақат ишхонадаги юмушларни ўз вақтида адо этиб қўйсангиз бас. Кечки пайт уйга қайтишингиз палласида ёқимли танишувни бошдан кечирасиз. Оиласиз бўлсангиз, танишганингиз ҳам шундай бўлиб чиқса, учрашувни романтика сари етакласангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Кечқурун баъзилар муҳим ҳужжатлар билан ишлаши кутилмоқда.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун қалбан раҳбарликни орзулаб ўзгаларга кўрсатмалар, маслаҳатлар беришни хоҳлаб қолсангиз, билингки, одам ақли етадиган ишларгагина қўл урса наф кўради. У ишдан буткул бехабар бўлсангиз, шарманда бўлишингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда ҳам оғир-босиқ бўлинг. Тезкорлик, тезоблик жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказади. Молиявий жиҳатдан кечқурун тўкисликка эришасиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here