Ўзбекистонда ҳафта давомида совуқ ҳаво ҳукм сурадими?

0

Кеча, 4 ноябрь куни аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал районлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келди.

Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта давомида кутиалаётган об-ҳаво ҳақида маълумот бериб, Ўзбекистон 5-9 ноябрда совуқ антициклон ҳукмрон бўлишини маълум қилди.

Ҳаво совуқ бўлишига қарамай ёғингарчилик бўлмайди, фақат кечаси ва 5 ноябрь куни тонгда Срхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиш эҳтимоли сақланиб туради.

Кечаси ҳарорат 0…+5 даража атрофида бўлади. 5-7 ноябрда илк кузги аёз кузатилади, кундузги ҳарорат 5-7 ноябрда +8…+13 даража, 8-9 ноябрда +10…+15 даража бўлади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here