Ўзбекистонда нон нархи сўнгги 20 кун ичида иккинчи марта қимматлашди

0

Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан тарқатилаётган хабарларга қараганда, ҳудудларда «буханка» нон 1600 сўмдан 1900 сўмгача нархда сотилмоқда.

Ўзбекистонда нон нархи охирги бор жорий йилнинг 15 октябрь куни оширилган эди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2019 йил ҳосилидан тайёрланган буғдойнинг 1 тоннаси ун ишлаб чиқаришга 1300 минг сўмдан улгуржи нархда сотилиши белгиланган. Шу кундан бошлаб нон нархи ўртача 1500 сўмни ташкил қилаётган эди.

Маълумот учун, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифаларига бериладиган ҳар ойлик пул компенсацияси оширилиб, 50 000 сўм миқдорида белгиланган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here