Андижонда МИБ ходими калтакланди

0

Андижонда қарздорлик сабаб хонадонни электр тармоғидан узаётган МИБ ходими калтакланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум бўлишича, О.С. электр энергиясидан қарздорлиги сабабли яшаш хонадонини тармоқдан узаётган МИБ Андижон шаҳар бўлими давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, 1 нафарини ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 5 ноябрь куни Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу моддада энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси кўзда тутилган.

Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

daryo.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here