Биринчи рақамли террорчи Бағдодийнинг қулларидан бири у яшаган сўнгги йиллардаги ҳолат ҳақида айтиб берди…

0

 

Сўнгги хабарларга қараганда, дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи етакчиси Абу Бакр Аль Бағдодий ҳали вояга етмаган курд қизини қулликда сақлаган. Айнан ўша қулликда бўлган қиз террорчининг сўнгги йиллардаги ҳаёти ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, Бағдодий ўша пайтларда сотқинлардан, сотиб қўйишларидан ўлгудек қўрққан. Доимий равишда ертўлада жон сақлаган. Ташқарига фақат чўпонлар кийимида чиққан. Белида кеча-ю кундуз портловчи қурилма бойланган ҳолда юрган, ўтирган, ётган, ухлаган. Эҳтиёт шарт етакчиликни номи маълум қилинмаётган ўринбосарига топширган. Аслида Бағдодий 2017 йилиёқ қулликдаги қиз, хотини ва ўзига яқин кишилар билан Идлибдан қочишга уриниб кўрган. Лекин хавфсизлик кафолатланмагани сабабли ортга қайтишга мажбур бўлган. Шундан кейин қулликдаги қизни Бағдодийнинг Дашиш шаҳридаги ҳамтовоқларидан бири Абу Абдулла аль Зубайнинг хонадонига олиб бориб ташлашган. У ерда қиз тўрт ой ҳаёт кечирган. Бағдодий тез-тез шу уйга келиб у билан интим муносабатга киришаркан-да, эртаси куни жўнаб кетаркан. Кейинчалик 2018 йил баҳорида қизни бошқа бир эркакка тортиқ этишибди. Эркак уни бошқа шаҳарга олиб кетибди. Ўша-ўша қиз Бағдодийни қайтиб кўрмабди. Лекин Бағдодий тез-тез қизга совғалар жўнатиб туришни канда қилмабди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here