ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 6 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ВОҚЕАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..

0

 

1315 йил. — Флоренция шаҳри корчалонлари шоир Алигъери Дантени ўлимга ҳукм қилди.

1492 йил. — Христофор Колумб ҳиндуларнинг тамаки чекиш одатига шахсан гувоҳ бўлди.

1796 йил. — Император Екатерина II оламдан ўтди. Унинг ўрнини Павел I Петрович эгаллади.

1813 йил. — Чильпансинго миллий конгресси Янги Испания мустақиллигини эълон қилди.

1854 йил. — Американинг 16- президенти этиб Авраам Линкольн сайланди.

1900 йил. — Америка президентлиги учун сайловларда республикачи Уильям Мак-Кинли ғолиб бўлди.

1918 йил. — Польша республика деб эълон қилинди.

1928 йил. — Полковник Жейкоб Шик электр токига ишловчи соқол олиш ускунасига патентни қўлга киритди.

1943 йил. — Киев немис фашист босқинчиларидан тўлиқ озод қилинди.

1960 йил. — Киевда метрополитен ишга туширилди.

1970 йил. — Финляндияда оталар куни байрам қилинди.

1984 йил. — Америка президентлиги учун ўтган навбатдаги сайловларда республикачи Рейган ғолиб бўлди.

1988 йил. — Америка мудофаа вазирлигига қарашли жами 6 мингта компьютерга ўта хавфли вирус тушди. Хитойда магнитуда кучи 7, 6 баллга тенг зилзила содир бўлди. 938 киши ўлим топди.

1991 йил. — Россия президенти Борис Ельцин КПСС ва РСФСР компартияси фаолиятини тўхтатиш ҳақида фармон берди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here