Фарғонада даҳшатли автоҳалокат содир бўлди. Икки киши ўлим топди…

0

 

Шу йил 4 ноябр куни Фарғона вилояти Бағдод туманидаги «А-373» автомобил йўлининг 54- километрида «Нексия» ва «Тико» тўқнашиб кетган. Оқибатда иккинчи машинада кетаётган икки нафар мактабда ўқийдиган опа-сингил ҳалок бўлди. Айтишларича, «Тико»ни ҳалок бўлган қизларнинг отаси бошқариб кетаётганди. У асосий йўл бўйлаб ҳаракатланаётган «Нексия»га йўл бўшатишни истамаган. Шунинг натижасида икки автомобил тўқнашиб кетган.

Қизларнинг каттаси 7-синфда ўқирди. У ўша жойда ўлим топди. Синглиси эса 2 синф ўқувчиси бўлиб, касалхонада вафот этди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари бошланган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here