МИБ ходимига қўл кўтарган шахсга чора кўрилди

0

МИБ ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш, айниқса, коммунал тўловларни ундириш борасида қаршиликларга дуч келаётгани рост гап.

Баъзи фуқароларимиз ўз мажбуриятларини бажариш ўрнига  МИБ ходимларига  қаршилик кўрсатиш билан масалани ҳал қилишга уринишмоқда.

Оқибатда эса ҳам ўзи, ҳам бошқалар жабр кўрмоқда.

МИБ Андижон шаҳар бўлими давлат инспектори томонидан шаҳарнинг Бирлашган кўчасида яшовчи фуқаро О.Собировага сентябрь ойида истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 3 млн 835 минг сўм қарздорлиги учун талабнома тақдим этилган бўлиб, истеъмолчи белгиланган муддатда қарздорликни бартараф этиш чораларини кўрмаган.

Ушбу истеъмолчининг 03.10.2019 йил ҳолатига электр энергиясидан жами 4 млн. 527 минг сўм қарздорлиги йиғилиб қолган.

Шу сабабли, жорий йилнинг 4 октябрь куни МИБ Андижон шаҳар бўлими давлат инспекторлари фуқаро О.Собированинг яшаш хонадонини тармоқдан узмоқчи бўлганида, О.Собированинг онаси М.Кичикова давлат инспекториларидан бирини  уйидан ўзи билан олиб чиққан хода (ёғоч бўлаги) билан уриб, хизмат вазифасини бажаришига фаол қаршилик кўрсатган.

— Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, — дейди Мажбурий ижро бюроси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух ТОШПЎЛАТОВ.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.