Самарқанддаги қурилиш объектида оммавий муштлашув содир бўлди. 4 киши жабр кўрди…

0

 

Муштлашув 6 ноябр куни Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивида бўлиб ўтди. Шу ерда кўп қаватли турар жой бунёд этилмоқда эди. Муштлашувда жами 10 нафар қурувчи иштирок этди. Оқибатда 4 киши жиддий жабр кўрди. Уларнинг 3 нафари Туркия фуқаролари ҳисобланади.

Айтишларича, худди ўша уч нафар туркиялик қурувчилар исиниб олиш ниятида объект яқинида олов ёққан. Шу тобда уларга ўзбекистонлик қурувчи яқинлашиб келган. Улар ўзаро айтишиб қолган ва жанжал оммавий муштлашувга айланиб кетган. Ўзбекистонликнинг ҳимоясига қурилишда ишлаётганлардан олти киши келиб қўшилган. Уч нафар туркиялик ва бир нафар ўзбекистонлик жиддий тан жароҳатлари билан касалхонага олиб кетилди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.