Тошкентда маст эркак уни тинчлантирмоқчи бўлган шахсни пичоқлади

0

Тошкентнинг Чилонзор туманида маст эркак 43 ёшли эркакка пичоқ билан жароҳат етказди. Бу ҳақида Чилонзор тумани ИИО ФМБга 4 ноябрь куни хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, 1 ноябрь куни соат 21:10 да 43 ёшли эркак И.Р. спиртли ичимлик таъсири остида безорилик қилиб, 43 ёшли эркак Б.А.га пичоқ билан жароҳат етказган. Оқибатда Б.А. тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here