Туркия ҳарбийлари «ИШИД» собиқ етакчиси Бағдодийнинг опасини қўлга олди…

0

 

Яқинда Туркия ҳарбийлари дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи собиқ етакчиси Абу Бакр Аль Бағдодийнинг 65 ёшли опаси Расмия Авадни қўлга олди. У Суриянинг Алеппа вилоятига қарашли Азаз шаҳридан унча узоқ бўлмаган ҳудудда беркинган эди. Расмия билан бирга унинг эри, келини ва беш нафар невараси ҳам қўлга олинди.

— Разведка хизмати учун Расмиянинг террор гуруҳи тўғрисидаги қўшимча маълумотлари жуда зарур, — дейишмоқда Туркия ҳарбийлари. — Биз бу жангарилар гуруҳи ҳақида кўпроқ ва кенгроқ маълумотга эга бўлишни истаймиз…

Эслатиб ўтамиз, Бағдодий шу йил 25 октябр куни Америка ҳарбийлари тарафидан йўқ қилинган ва жасади денгизга улоқтириб юборилган.