Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 7 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

7 ноябр куни гўё партизан қиёфасига кирасиз. Дуч келгандан аниқ-ноаниқ хабарларни суғуриб олишга мойил бўласиз. Аммо бу ишингиз ўзингизга қарши ишлаши мумкинлигини унутманг. Сизга бугун асосан сукут ёрдам бера олади. Айниқса, яқинларингиз билан кечадиган мулоқотларда тингловчига айланишингиз керак. Кечқурун тижоратчилик истеъдодингиз юзага чиқиб келиб, оилавий бюджетни аъло даражада ўрни-ўрнига қўя оласиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун ҳали ҳеч ким билмайдиган истеъдодингизни намойиш этишга ҳаракат қилинг. Чунки бугун сизнинг кунингиз. Ҳар бир ҳаракатингиз албатта омад келтириши тайин. Куни кеча шамоллаб қолганлар бўлса, бугун аҳволлари яхшиланиш палласига киради. Аммо бу кўчага енгил кийиниб чиқинг дегани эмас. Албатта эҳтиётингизни қилишингиз керак. Кўпроқ дам олинг. Дўстингиз қўшимча даромадли иш топиб беришни ваъда қилган бўлса, шошилманг. Олдин бу масалани обдон тарозига солиб кўринг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

7 ноябрда фавқулодда қўнғироқ режаларингизни ўзгартириб юбориш эҳтимоли бор. Ҳеч қандай тўсиқ сизни тўхтата олмайди деб ўйлагандингиз. Шунақаси ҳам бўлиб тураркан. Яқин дўстлардан бири кундузи асабингизга тегиши кутилади. Жанжалга айланиб кетмаслиги учун бу асабийликни жиловга солинг. Молиявий муаммоларнинг сизга бўйсуниши оғир кечиши мумкин. Лекин хавотирланишга ўрин йўқ. Заҳирадаги пулларингиз ҳам етарлидан кўпроқ. Демак, пулсиз қолиб кетмайсиз.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Башарти олис сафарга отланишни режа қилган бўлсангиз, бу сафарни бошқа кунга қолдириб турганингиз маъқул. Бугун йўлга чиқасиз-у, йўқ жойдан муаммолар кўндаланг бўла бошлайди. Тадбиркорлар ҳам бугун амалга ошириладиган ишларни, келишувлар, музокараларни бошқа кунга қолдирсинлар. Шахсий ҳаётда аксинча омадли лаҳзалар ҳамроҳингиз бўлади. Жуфтингизнинг бирмунча романтиклашганига гувоҳ бўласиз.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

7 ноябр куни хафа бўлишга сизда умуман сабаб, баҳона бўлмайди. Ҳамма ишларингиз силлиқчасига ҳал бўлади иншооллоҳ. Тадбиркор бўлсангиз, миянгизга келадиган янги ғояларни бошқалардан сир тутишга уринманг. Ундан ҳамкорларингиз албатта хабар топишлари зарур. Аёллар учун терини ёшартиришга, организмни заҳарли моддалардан тозалашга қаратилган муолажалар омадли якунланади. Гардеробингизни битта бўлсин янги кийим билан бойитсангиз ҳам зиён қилмайди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Паризод буржи остида таваллуд топганлар ҳис этиш, сезиш, англаш бобида тенгсиздирлар. Бу нарса ишда ўз самарасини бермай қолмайди. Муҳаббатда ўтмишни титкилаш фикридан воз кечинг. Бу жуфтингиз билан орадаги муносабатларга зиён етказиши мумкин. Рўзғорингизда ўта мураккаб бир муаммо пайдо бўлиши кутилади. Мураккаблиги шундаки, муаммони ижобий ҳал этиш учун катта пул керак бўлади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

7 ноябрда қисқа вақтга бўлса-да, одамлардан нари бўлишингиз тавсия этилади. Ёлғиз қолинг, ўзингиз билан суҳбатлашинг. Ана ундан кейин иш бошланг. Қўрқманг, қисқа вақт йўқ бўлганингизни раҳбарлар пайқамайди. Ҳамкасблар билан эса кайфият алмашишингизнинг фойдаси йўқ. Куннинг иккинчи ярмида кимдир сиздан катта пул қарз сўраши мумкин. Берманг. Кимки бугун хизмат сафарига жўнаб кетса, тақдирнинг кутилмаган совғасига эга бўлади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун харидларни амалга оширишдан бироз тийилишингиз лозим бўлади. Айниқса, заҳирадаги пулларингиз камайиб қолган бўлса, дўкон ва бозорларга умуман яқинлашманг. Саломатликни тиклаш учун пича харажат талаб этилади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажаларни олишингиз шарт. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Тўғри овқатланинг. Режимни ва меъёрни бузманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

7 ноябр куни кунингиз одатий кечади. Ҳаётингизда вақти-вақти билан ёқимли лаҳзалар кўзга ташланади. Тадбиркорлар бугун кўплаб учрашувлар, келишувлар ўтказишлари керак. Оила қурмаганларнинг айримлари эса муҳаббат изҳорларига дўст тутинишади. Шахсий бизнесига эга бўлганларни кечки пайт мўмай даромад кутиб туради. Солиқлардан орттириб шундай даромад кўришингизнинг ўзи жуда қувончли. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун эмоция ҳукмронлиги остида зинҳор қарорлар чиқара кўрманг. Тинчликда, совуқ калла билан ўйланг, фикрланг. Оилангизда бўлиб ўтадиган ҳар бир воқеа-ҳодисага хотиржам муносабатда бўлинг. Гарчи қайсидир яқинингиз сизни бўлар-бўлмасга айблай бошласа ҳам асабийлашманг. Шаҳардан ташқарига қилинадиган сайр-у саёҳат ёқимли кечади. Фақат иссиқ кийиниб олишни унутмасангиз бас. Саломатликни асранг. Бугунингизнинг қадрига етинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

7 ноябрда ишхонангиздаги раҳбарингиз ҳар бир босган қадамингизни қатъий назорат остига ола бошлаши мумкин. Бундай назорат остида лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш мушкул кечади албатта. Аммо мажбурсиз. Шахсий ҳаётда муаммоларни жанжал ёрдамида бартараф этишга уринманг. Улар учун фақат тинчлик ва осойишталик керак бўлади. Бундан ташқари, ўта бардошли бўлинг. Бардош ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишда балогардон бўла олади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Ишлар, шахсий ҳаётда аниқлик талаб этилади. Айниқса, ишда қачонлардир ўқув юртида ўрганганларингизни эсга олган ҳолда ёндашинг. Молиявий муаммолар фириб ва айёрликни хуш кўрмайди. Математик аниқлик талаб қилади. Таваккал қилсангиз, барибир ютқазасиз. Кечқурун дўстларингиздан бирига сизнинг ёрдамингиз зарур бўлиши мумкин. Албатта ёрдам беринг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here