Ўзбекистон Халқ артисти Нуриддин Ҳамроқуловнинг барчамиз севиб тинглайдиган қўшиғи… (ВИДЕО+МР3)

0

 

 

* * *

 

Суви тиниқ сой кўрдим,

Сой устида ой кўрдим.

Ўтлоқлари ям-яшил,

От ёнида той кўрдим.

 

* * *

 

Чўпон чалар найини,

Қўмсаб моҳларойини.

Найда изҳор этарму,

Ошиқ кўнглин майлини.

 

* * *

 

Ойнинг ҳилоли бордур,

Сойнинг зилоли бордур.

Ой ҳам, сой ҳам бир ён-у,

Ёрнинг висоли бордур.

 

* * *

 

Ойдан кўз узиб бўлмас,

Ёрга кўз сузиб бўлмас.

Васлига етмагунча,

Ошиқда тўзим бўлмас.

 

* * *

 

Сойни етаклаб кетгум,

Ойни етаклаб кетгум.

Ой ҳам, сой ҳам бир ён-у,

Ёрни етаклаб кетгум.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here